Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Томск областидаги ёнғинда 11 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди - ОАВ
Фото: Россия ФВВ
Россиянинг Томск области Асиновский тумани, Причулимский қишлоғидаги бир қаватли ёғоч уйда юз берган ёнғин оқибатида ўн бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новости Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг минтақавий бош бошқармаси сайтига асосан хабар қилмоқда.
Ёнғин ҳақида маълумот соат 4:05да келиб тушган, ёнғин майдони 208 квадрат метрни ташкил қилди. Ёнғинга қарши курашга 19 киши ва олтита техника жалб қилинди.

Олов соат 6:35да бартараф этилган. Бино ичидан 11 кишининг жасади топилди, яна уч киши қочиб чиқишга муваффақ бўлди.
Минтақадаги фавқулодда вазиятлар хизматининг маълумотларига кўра, ёниб кетган бино ётоқхона бўлган, унда «Гринвуд» МЧЖ ёғоч тайёрлаш компаниясининг 12 ходими яшаган, уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари экани айтилди.
Ушбу ҳодиса бўйича Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 109-моддаси 3-қисми (эҳтиётсизлик оқибатида икки ёки ундан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлиш) билан жиноий иш қўзғатилди.
Мавзуга оид
21:40 / 03.12.2025
“Ёнғин пайти ошхонада одам кўп эди” – Гулистондаги портлаш жойидан репортаж
19:45 / 03.12.2025
50 минг долларлик даъво: Тошкентда зарядга қўйилган электромобил нега ёниб кетганди?
12:53 / 01.12.2025
Ҳонгконгдаги ёнғин қурбонлари 140 нафардан ошди. Хитой намойишлар бошланишидан хавотирда
09:00 / 01.12.2025