Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2019 йилда Ўзбекистон бензин ишлаб чиқаришни камайтирди
Фото: РИА Новости
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2019 йилнинг январь-декабрь ойларида республикада автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2018 йилнинг шу даврига нисбатан камайди.
Қайд этилишича, 2018 йилнинг шу даврида 1 147,0 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда - 1 025,1 минг тонна.
Дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш ҳажмида ҳам пасайиш кузатилди. 2018 йилда 1 080,8 минг тонна дизель ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда - 1 030,5 минг тонна.
Шу билан бирга, Ўзбекистон 2019 йил январь-декабрь ойларида нефть қазиб олишни 2018 йилнинг шу даврига нисбатан (745,7 минг тонна) қисқартирди - 698,6 минг тоннагача.
2019 йил январь-декабрь ойларида табиий газ қазиб олиш 59,4 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан кам (60,3 миллиард куб метр).
2019 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистон 2,09 миллион тоннадан ортиқ газ конденсати қазиб олди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан кам (2,14 миллион тонна).
Мавзуга оид
10:26 / 27.12.2025
Ўзбекистонда энергия ресурслари ишлаб чиқариш кўрсаткичлари эълон қилинди
10:12 / 27.12.2025
Чакана савдо 11 фоизга, улгуржи савдо 12,8 фоизга ўсди — янги рақамлар
15:53 / 26.12.2025
Статистика қўмитаси: савдо айланмаларида ижобий динамика сақланмоқда
13:51 / 25.12.2025