Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко мобил қурилмалардан фойдаланмаслигининг сабабини маълум қилди
Беларусь президенти Александр Лукашенко хавфсизлик нуқтаи назаридан мобил телефонлар ва бошқа турдаги гаджетлардан фойдаланмаслигини маълум қилди.
“Балки, бу ёмондир: менда ҳаттоки мобил телефон ҳам йўқ. Қарасам, ҳамкасб-президентлар бу “айфонлар”ни босиб, нималардир қилишади. Мен эса бу билан шуғулланмайман. Мен хавфсизлик нималигини биламан. Гап ҳаттоки бунда ҳам эмас: менда бу билан шуғулланадиган одам бор”, деб айтган Лукашенко Шклов шаҳрига ташрифи вақтида.
Лукашенконинг таъкидлашича, агар кимдир унга мобил телефондан қўнғироқ қилса, унга бу ҳақида ёрдамчиси маълум қилади. “Бироқ мен бу алоқа бўйича деярли гаплашмайман. Бугун бу гаджетлар доим сизнинг чўнтагингизда ва қаерда бўлманг, кимга керак бўлса, сизни кўриб туради. Сиз буни хоҳлайсизми? Йўқ”, деб қўшимча қилган Беларусь раҳбари.
У шунингдек мобил қурилмалар тарқатувчи радиотўлқинларни саломатлик учун зарарлигини ва интернетнинг фойдали томонлари борлиги билан бирга сунъий онгнинг хавфли бўлиши мумкинлигини таъкидлаб ўтган.
2019 йил ноябрда Лукашенко Беларусда ҳукумат учун “махфий” мобил алоқа синовдан ўтказилаётгани, бироқ ҳали унинг бартараф этилиши керак бўлган камчиликлари борлигини маълум қилган.
Мавзуга оид
15:24 / 31.12.2025
Лукашенко 20 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
17:30 / 25.12.2025
Америкаликлар Лукашенконинг самолётини тузатиб беришган ва озиш учун дори тавсия қилишган
23:50 / 17.12.2025
Лукашенко унга қарши намойиш етакчиларини озод қилди. Нега?
21:24 / 27.11.2025