Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқдаги намойишларда тўрт киши ҳалок бўлди ва 40дан ортиқ киши жароҳатланди
Ироқ пойтахти Бағдодда ва Ан-Носирия шаҳрида намойишчиларнинг полиция билан тўқнашувлари оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди ва 40дан ортиқ киши жароҳатланди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, Бағдодда бир намойишчи ўлдирилган, 30дан ортиқ намойишчи жароҳат олган. Ан-Носирияда уч киши ўлгани ва 14 киши жароҳатлангани хабар қилинмоқда. Норозилик намойишлари мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ҳам бўлиб ўтган.
24 январь куни Бағдод ва бошқа шаҳарларда Ироқдан АҚШ қўшинларини чиқариб юбориш талаби остида "миллионлар марши" ўтказилди. Халқни “миллионлар марши” ўтказишга ироқлик шиалар етакчиларидан бири Муқтадо ас-Садр чақирган.
Ироқ парламенти 5 январь куни мамлакат ҳудудидан хориж қўшинлари олиб чиқиб кетилишига овоз берганди.
АҚШ президенти Дональд Трамп агарда мамлакатдан Америка ҳарбийлари чиқариб юбориладиган бўлса, Ироққа нисбатан санкциялар киритилишини айтганди.
Мавзуга оид
00:25 / 26.01.2026
Эрондаги норозилик намойишлар вақтида 30 минг киши ҳалок бўлган – ОАВ
18:39 / 19.01.2026
АҚШ Ироқдан қўшинларини олиб чиқиш жараёнини якунлади
15:17 / 19.01.2026
Эрон ҳокимияти намойишлар вақтида 5000 киши ҳалок бўлганини маълум қилди
15:59 / 16.01.2026