Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Майк Помпео Ўзбекистон, Қозоғистон ва Беларусга сафаридан мамнуният билдирди
АҚШ давлат котиби Майк Помпео 1-3 февраль кунлари Минск, Нур-Султон ва Тошкентга ташриф буюрди.
Помпео ушбу сафаридан мамнуният билдирди. АҚШ давлат котибининг фикрича, унинг Ўзбекистон, Беларусь ва Қозоғистонга ташрифи АҚШнинг ушбу давлатлар билан ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга ёрдам берди.
“Беларусь, Қозоғистон ва Ўзбекистонда тинчлик, давлатларимиз аҳолисининг хавфсизлиги ва равнақи муҳимлигини таъкидлаб ўтдим. Мен ишонч билан айта оламанки, бу ташрифдан сўнг ҳамкорлигимиз янада мустаҳкамланди”, деб ёзган Помпео твиттерда.
АҚШ давлат котиби Ўзбекистонга ташрифи давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди ҳамда Марказий Осиё ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг «C5+1» шаклидаги учрашувида иштирок этди.
Мавзуга оид
19:01 / 12.01.2026
АЭХА Ўзбекистонни уран чиқиндиларидан тозалаш режасини тасдиқлади
12:44 / 07.01.2026
Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз кириш давлатлари сони оширилади
18:02 / 05.01.2026
Ўзбекистонда бир йилда 4 000 та стандарт бекор қилинди
20:57 / 03.01.2026