09:23 / 09.02.2020
0
3690

Озарбойжонда навбатдан ташқари парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда  

Озарбойжонда соат 8дан навбатдан ташқари парламент сайловларида овоз бериш учун сайлов участкалари ўз ишини бошлади.

Фото: РИА Новости / Айдын Октай

5 млндан кўпроқ фуқаро 125 та сайлов участкасида овоз беради. Парламентдаги 125 ўринга 1,3 мингдан кўпроқ номзод даъвогарлик қилмоқда, бу 2010 ва 2015 йиллардаги парламент сайловларидан деярли икки марта кўпроқни ташкил қилади.

Озарбойжон қонунчилигига кўра, сайловлардаги иштирокнинг қуйи чегараси белгиланмаган, шу сабабли улар исталган вазиятда бўлиб ўтган деб топилади.  

65 мингдан кўпроқ маҳаллий ва 850 дан кўпроқ халқаро кузатувчилар сайловлар боришини кузатиб боришади. Сайловда Озарбойжондаги барча 19 та партия, жумладан ҳукмрон “Янги Озарбойжон” иштирок этмоқда.

Хорижда овоз бериш кўзда тутилмаган. Республика марказий сайлов комиссияси сайловларнинг дастлабки натижаларини 9 февраль яримтундаёқ эълон қилишни режалаштирган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top