Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда АҚШ фойдасига жосуслик қилган саккиз киши узоқ муддатларга қамалди
Эронда 2019 йил октябрда АҚШ фойдасига жосуслик қилгани учун мамлакат фуқароларидан бири ўлим жазосига ҳукм қилинганди.
Фото: Zuma/ТАСС
Эронда саккиз нафар киши АҚШ фойдасига жосуслик қилгани учун узоқ муддатларга қамалди. Бу ҳақда Эрон олий суди расмий вакили Ғулом Ҳусайн Исмоилий маълум қилди.
ISNA агентлигининг хабар беришича, улар "АҚШ ҳукумати билан ҳамкорлик қилгани учун" олти йилдан 10 йилгача муддатларга озодликдан маҳрум қилинган.
Исмоилийнинг қайд этишича, "айбланувчилар миллий хавфсизликка таҳдид солувчи ҳаракатларни содир этган".
Ғарб ОАВнинг маълумот беришича, айбланувчилар икки йилча аввал ҳибсга олинган. Уларнинг айримлари Эрондан ташқари АҚШ ва Буюк Британия фуқаролигига ҳам эга бўлган.
Эронда 2019 йил октябрда АҚШ фойдасига жосуслик қилгани учун мамлакат фуқароларидан бири ўлим жазосига ҳукм қилинганди. Бундан ташқари, жорий йилнинг 4 февралида ядровий дастур соҳасида Вашингтон фойдасига жосуслик қилганликда айбланиб яна бир фуқаро ўлим жазосига ҳукм қилинди.
Мавзуга оид
00:25 / 26.01.2026
Эрондаги норозилик намойишлар вақтида 30 минг киши ҳалок бўлган – ОАВ
15:42 / 24.01.2026
Трамп: АҚШ ҳарбий кемалари Эрон томон йўл олмоқда
14:08 / 23.01.2026
Германия жосуслик иши бўйича Россия ҳарбий атташеси ўринбосарини чиқариб юбормоқда
20:32 / 22.01.2026