Ўзбекистон ва Венгрия биргаликда технопарклар ташкил этиши мумкин
Венгрия билан қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, биргаликда технопарклар ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилди
18 февраль куни инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто билан учрашди.
Вазирлик хабарига кўра, томонлар икки давлат ўртасида илм-фан ва инновациялар соҳасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар. Венгрия илмий тадқиқот муассасаларида олимлар ва тадқиқотчиларнинг малакасини ошириш, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, биргаликда технопарклар ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилди.
Петер Сийярто ўрта ва олий таълим тизими иқтисодиётнинг реал сектори талабларига кўра мутахассисларни тайёрлаши зарурлиги, ва шу орқали меҳнат бозорини такомиллаштириш мумкинлиги борасида Венгрия тажрибасига асосланган ҳолда фикрлар билдирди.
И. Абдураҳмонов стартап экотизимини ривожлантириш, венчур жамғармаларини такомиллаштиришга ҳисса қўша оладиган кадрларнинг юртимизда камлиги ва бу бўйича қатор ишлар қилиниш зарурлигини таъкидлади.
Бундан олдин, Ўзбекистон атом энергетикаси бўйича мутахассисларни Венгрияга ўқишга юбориши мумкин экани хабар берилганди.
Мавзуга оид
12:41 / 21.12.2024
Полша собиқ амалдорига Венгрияда бошпана берилганидан норози
08:50 / 21.12.2024
Ўзбекистон юк авиакомпанияси Венгрияда авиакомпания ташкил этишни режалаштирмоқда
21:33 / 20.12.2024
Виктор Орбан Россияга қарши санкцияларни узайтиришдан олдин Трампнинг инаугурациясини кутмоқчи
14:03 / 12.12.2024