Ҳокимларнинг телеканаллар орқали халққа ҳар чоракда ҳисобот бериш тартиби жорий этилиши мумкин
Ҳокимларнинг теле ва радиоканаллар орқали халққа ҳар чоракда ҳисобот тақдим этиш тартибини жорий этиш ҳақида таклиф берилди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида ҳокимларнинг теле ва радиоканаллар орқали халққа ҳар чоракда ҳисобот тақдим этиш тартибини жорий этиш ҳақида петиция эълон қилинди.
Қайд этилишича, вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимлари теле ва радиоканаллар орқали аҳолига ҳар чоракда ҳисобот тақдим этиб борса, бу орқали жамоатчилик назорати кучайтирилади, энг камида эфир вақтида мурожаат қилган фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилади.
Шунингдек, мурожаатда айтилишича, халқ билан самарали мулоқот ташкил этилади, уларга ислоҳотлар мазмуни тўғридан-тўғри раҳбарлар орқали етказилади, раҳбар ходимлар, ҳокимларнинг масъулияти ортади.
“Шу сабабли, вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимларининг теле ва радиоканаллар орқали халққа ҳар чоракда тўғридан-тўғри ҳисобот тақдим этиб бориш амалиётини жорий этишни таклиф қиламан”, - деб ёзади петиция муаллифи.
Бундан олдин, ҳокимлар халқ депутатлари вилоят кенгашларида ҳисобот беришини назарда тутувчи тизим жорий қилиниши хабар берилганди.
Мавзуга оид
09:50 / 23.10.2024
Тадбиркорлардан ҳисобот талаб қилиб олишда давлат органлари масъулияти оширилади
14:01 / 13.10.2024
“Кўп нарса ҳокимларнинг савиясига боғлиқ” — ватанга қайтган инвестор қандай тўсиқларга учради?
19:17 / 30.09.2024
Бунақада соҳада ким қолади? Янгибозор ҳокими мисолида деҳқонларга муносабат
16:56 / 25.09.2024