Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қароқчилар Нигерия соҳиллари яқинида бир неча денгизчини ўғирлаб кетди
Қайд этилишича, қароқчилар жами 10 денгизчини, жумладан бир неча нафар Грузия фуқаросини ўғирлаб кетган.
Фото: AFP
Нигериянинг Лагос порти яқинидаги танкерга ҳужум қилган қароқчилар бир неча нафар грузиялик денгизчини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда "Рустави-2" телекомпанияси хабар берди.
Телекомпаниянинг маълумот беришича, қароқчилар Либерия байроғи остидаги кемага тунда ҳужум уюштирган.
Қайд этилишича, қароқчилар жами 10 денгизчини, жумладан бир неча нафар Грузия фуқаросини ўғирлаб кетган.
Қароқчилар ҳужум чоғида ўқотар қуроллардан фойдалангани хабар қилинмоқда.
Мавзуга оид
12:30 / 26.12.2025
АҚШ Нигерияда ИШИД объектларига зарба берди
09:54 / 22.12.2025
Нигерияда жангарилар қўлидан яна 130 нафар мактаб ўқувчиси озод қилинди
09:37 / 08.12.2025
Нигерия: жангари гуруҳ қўлидан 100 нафар мактаб ўқувчиси қутқарилди
07:36 / 04.12.2025