02:58 / 23.02.2020
0
8536

Ла Лига. "Реал" "Леванте"дан енгилиб, етакчиликни қўлдан чиқарди

Фото: Getty Images

Испания чемпионати 25-тури доирасида "Реал Мадрид" сафарда "Леванте" билан куч синашди. Учрашув тақдирини 79-дақиқада мезбонлар ҳужумчисини Моралеснинг ягона голи ҳал қилди. 

Шу тариқа, "Реал" 53 очко билан 2-поғонага тушиб кетди. Ушбу турда ғалабага эришган "Барселона" эса 55 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида етакчилик қилмоқда. 

Леванте – Реал Мадрид 1:0

Гол: 1:0 – 79 Моралес.
Леванте – Фернандес, Постиго, Тоньо, Бруно Гонсалес, Мирамон, Вукчевич, Барди, Кампанья, Рохер Марти (Мелеро, 67), Майораль (Леон, 88), Моралес (Мартинес, 81).
Реал Мадрид –    Куртуа, Варан, Рамос, Карвахаль, Марсело, Модрич (Вальверде, 81), Каземиро, Иско (Васкес, 73), Кроос, Азар (Винисиус Жуниор, 67), Бензема.
Огоҳлантиришлар: Рамос (10), Рохер Марти (35), Каземиро (71).

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top