Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молия вазирининг биринчи ўринбосари тайинланди
Омонулло Насриддинхўжаев Молия вазири лавозимига ўтказилган Тимур Ишметов ўрнига вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллади.
Фото: Омонулла Насритдинхўжаев / Facebook
Омонулло Забиҳуллаевич Насриддинхўжаев Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу маълумот Kun.uz манбаси томонидан тасдиқланди.
Омонулло Насриддинхўжаев шу вақтгача президентининг иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, инвестициялар ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
У 1971 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий. 1994 йилда Тошкент Давлат университетини, 2002 йилда Италиядаги «SDA Bocconi» менежмент мактабини тамомлаган, шунингдек, 2016 йилда Ҳарвард Бизнес мактаби илғор менежмент дастурини тамомлаган. У турли йилларда Алишер Усмонов бошқарувидаги USM Holdings таркибидаги компанияларда фаолият кўрсатган.
Эслатиб ўтамиз, 24 февраль куни Молия вазирлигининг собиқ раҳбари Жамшид Қўчқоров Иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимига ўтказилган, вазирлик раҳбарлигига шу вақтгача вазирнинг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Тимур Ишметов тайинланганди.
Мавзуга оид
17:08 / 04.12.2025
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
15:55 / 02.12.2025
Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
12:48 / 27.11.2025
Маҳмуд Истамов адлия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
16:33 / 25.11.2025