«Манчестер Сити» – «Арсенал» ўйини қолдирилди
11 март куни ўтиши керак бўлган АПЛнинг 28-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» – «Арсенал» баҳси қолдирилди. Бу ҳақда Премьер-лига сайти хабар қилди.
«Ноттинҳэм Форест» ва «Олимпиакос» клублари хўжайини Евангелос Маринакиснинг коронавирусга чалингани ҳақидаги хабардан кейин жамоалар ўйинни кейинга қолдиришга қарор қилишди.
«Арсенал» 13 кун олдин Европа Лигаси доирасида «Эмирейтс»да «Олимпиакос» билан ўйнаганди (1:2). Баҳсдан сўнг Маринакис Лондон клубининг бир қатор футболчилари ва ходимлари билан учрашган.
Премьер-лига ҳам ўйинни бошқа санага ўтказиш керак деган фикрга келди. Лига баёнотида қайд этилишича, АПЛдаги ҳафта охиридаги ўйинларнинг қолдирилиши режалаштирилмаган.
Мавзуга оид
19:35 / 23.12.2024
«Сити»даги инқироз. Нималар бўлмоқда ва нима қилиш керак?
12:02 / 22.12.2024
«Барса»да инқироз, «Сити»да антирекорд. Кун ўйинлари
11:12 / 19.12.2024
«Реал»да янги соврин, «Арсенал»га ҳакамлар ёрдам берди, Шомуродов гол урди
12:24 / 16.12.2024