ИИВ тизимида 6та лавозим тайинлови амалга оширилди
Ички ишлар вазирлиги тизимида янги лавозим тайинловлари рўй берди
Ички ишлар вазирининг 11 мартдаги шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик сайтида хабар қилинди.
Подполковник Алишер Миритдинович Арслонов Ички ишлар вазирлиги Ташкилий департаменти Котибият бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар А.Арслонов Ташкилий департамент мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси мурожаатларни туркумлаштириш ва назорат бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Рустам Эргашович Рўзиев Навоий вилояти Томди тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Р.Рўзиев Навоий вилояти Хатирчи тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Маруф Кобилжонович Шермухамедов Самарқанд вилояти Пайариқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар М.Шермухамедов Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Шерзод Хидирназарович Тоғаев Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Ш.Тоғаев шу ернинг ўзида бўлим бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Элмурод Азатбекович Султанов Тошкент вилояти Зангиота тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Э.Султанов Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Майор Наврўз Зокиржонович Аманбаев Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Н.Аманбаев шу ернинг ўзида бўлим бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Мавзуга оид
21:56 / 26.11.2024
Россияда 174 минг нафар полициячи етишмаётгани маълум бўлди
18:07 / 24.11.2024
ИИВ тузилмасида Дониёр Тошхўжаев ва яна икки мансабдор лавозимидан озод этилди
16:11 / 17.11.2024
Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилди
17:34 / 04.09.2024