Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирусга чалинган Ругани ўз аҳволи ҳақида хабар берди
Фото: AFP/Getty Images
Туриннинг «Ювентус» клуби футболчиси Даниеле Руганида коронавирус аниқланганлиги ҳақида хабар эълон қилингач, италиялик футболчи бу ҳақда изоҳ берди. У ўз мурожаатида барчадан карантинга қатъи риоя қилишни сўраган.
«Мен ҳақимдаги хабардан қайғурмаслигингизни ва хавотир олмаслигингизни истардим. Ҳаммаси жойида. Ҳозирги фавқулодда вазиятдан чиқиб кетиш учун курашаётган барча шифокор ва ҳамшираларга миннатдорчилик билдиришни ўз бурчим деб биламан. Барчадан карантинга риоя этишларини сўрайман. Чунки бу вирус ҳеч кимни танлаб ўтирмайди. Ўзимиз, яқинларимиз ва атрофдагилар учун ҳам белгиланган карантин қоидаларига риоя қилайлик» - дея ёзади Ругани инстаграмида.
Маълумот учун, Италияда касалланганларнинг умумий сони 12 мингдан ошиб кетди, қурбонлар сони 827 нафарни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025