Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ИИББга янги бошлиқ тайинланди
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди.
Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, полковник Азиз Анварович Тошпўлатов Ички ишлар вазири ўринбосари - Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи лавозимига тайинланган.
Азиз Тошпўлатов 2019 йилнинг ёзидан буён Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди. У муқаддам Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган.
Бундан аввалроқ, Тошкент шаҳар ИИББнинг собиқ бошлиғи Рустам Жўраев Баҳодир Тошматов ўрнига Миллий гвардия қўмондони бўлгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
17:08 / 25.10.2025
Ички ишлар вазирлигини кимлар бошқарган?
16:28 / 20.10.2025
Тирбандликни камайтириш учун Тошкент чеккасида юк машиналари учун тўхташ жойлари қурилади
18:10 / 08.10.2025
Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси раиси этиб сайланди
15:24 / 27.08.2025