Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирусдан тузалган киши уни қайта юқтириши мумкинми?
Коронавирус инфекциясини юқтириб олиб, соғайиб кетган кишиларда бу касалликка қайта чалиниш ҳолати ҳали кузатилмади.
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматовга асосланиб, Kun.uz мухбири хабар берди.
Коронавирусдан тузалган киши уни қайта юқтириши мумкинми?Коронавирусдан тузалган киши уни қайта юқтириши мумкинми? 👉 https://kun.uz/51828809
Posted by Kun.uz on Wednesday, March 18, 2020
«Лекин ундан тузалган кишининг ўпкасида касаллик асорати барибир қолади.
Яъни, пневмония бўлган кишининг ўпкасида бириктирувчи тўқималар ривожланиши ҳисобига унда нафас етишмовчилиги кузатилади. Уларни тузатиш анча вақтни талаб қилади.
Айтганимдек, вирусдан тузалиб ва уни яна қайта юқтириш ҳолати ҳали кузатилмаган», деди агентлик директори.
Эслатиб ўтамиз, коронавируснинг асосий тўртта белгиси қуйидагилардир:
– Иситма
– Йўтал, аниқроғи қуруқ йўтал
– Нафас олишнинг қийинлашиши. Бу – айнан коронавирусга хос.
– Хорижга чиқиб келганлик ёки хорижда бўлиб қайтган одамлар билан алоқада бўлганлик.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025