Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди
Наврўз байрами кунида кун давомида республикада ёмғир ёғади, фақат шимоли-шарқий туманларда ёғингарчилик бўлмайди
Фото: KUN.UZ
Бугун Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ҳамда Фарғона водийси вилоятларида қуруқ ва жуда илиқ ҳаво сақланиб туради, ҳарорат меъёрий қийматлардан 8-10 даражага юқори бўлиб, 20-25 даража бўлади, айрим жойларда 27 даражагача кўтарилади.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, республиканинг қолган ҳудудларида айрим жойларга ёмғир ёғади ва ҳаво ҳарорати 18-23 даражадан ошмайди. Республика бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги 15-20м/с гача кучайиши мумкин. Кечга бориб ҳаво айнийди, осмонни булут қоплаб тунги соатларда бутун мамлакат ҳудудида ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Эртага, Наврўз байрам кунида кун давомида республикада ёмғир ёғади, фақат шимоли-шарқий туманларда ёғингарчилик бўлмайди. Мамлакатнинг барча ҳудудларида кундузги ҳаво ҳарорати 18-23 даражани ташкил қилади, бу меъёрдан 2-3 даражага юқори. Шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Мамлакат пойтахтида кечаси ва куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-14 даража илиқ, кундузи 18-20 даражани ташкил қилади.
Дам олиш кунларида нам ҳаво оқими республика ҳудудидан чиқиб кетади. Об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даража бўлади, бу йилнинг шу даври учун хос бўлган меъёрий қийматлардан 4-5 даражага юқори.
Мавзуга оид
11:47 / 26.01.2026
Тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфи эълон қилинди
11:15 / 26.01.2026
Ҳафта давомида ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда
11:56 / 23.01.2026
Ҳафта охирида ҳаво бироз илиши кутилмоқда
10:49 / 23.01.2026