Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спирт истеъмол қилиш коронавирусдан сақланишга ёрдам бермайди – Шодмонов
Спирт истеъмол қилиш коронавируснинг олдини олишда ёрдам бермайди, дея миш-мишларга аниқлик киритди Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов.
Фото: РИА Новости
«Агар спирт ёрдам бера олганида, Ер юзида ОИТС, вирусли гепатит B, гепатит C, коронавирус ҳам бўлмас эди.
Хитой, Корея, Францияда уни ичишмади, деб ўйлайсизми? Уларда ҳам ичиб кўрганлар бўлади. Лекин бу сақламади. Бу нотўғри», – деди Шодмонов «Қадамма-қадам» лойиҳасидаги чиқишида.
Вазир алкоголнинг кўплаб касалликлар сабабчиси эканини ҳам эслатди.
«Ҳаммамиз биламизки, алкоголь истеъмол қилувчиларда жуда кўп сурункали касалликлар ривожланади. Булар – ошқозон, жигар, буйрак касалликлари. Алкоголь истеъмол қилганларда иштаҳа очилиб кетади-да, овқатни меъёридан ортиқ еб қўйиб, семизлик келиб чиқади, қорин пайдо бўлади», – дея қўшимча қилди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда коронавирусдан «ҳимояланиш» мақсадида қўлбола спирт ичган 15 нафар туркманистонлик вафот этди, шунга ўхшаш ҳолат Эронда 27 кишининг ўлимига сабаб бўлди.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025