Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қонунчилик палатасининг Одоб комиссияси тузилди
Комиссияга Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Эркин Зоҳидов раис этиб сайланди
Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати
Парламент қуйи палатасининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Одоб комиссиясини тузиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Парламент сайтида хабар қилинишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатининг ўз депутатлик ваколатларини амалга ошириш чоғида депутатлик одоби қоидалари ҳамда умумий қабул қилинган одоб-ахлоқ нормаларига риоя этишларини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Одоб комиссияси тузилди.
Комиссия раиси ва таркиби сайланди. Комиссияга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Эркин Зоҳидов раис этиб сайланди.
Комиссия таркибига эса, сиёсий партиялар фракцияларининг парламент фаолиятида салмоқли тажрибага эга, депутатлар корпуси ўртасида обрў-эътиборга сазовор бўлган депутатлари киритилди.
Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Одоб комиссиясининг низоми, депутатларнинг депутатлик одоби қоидалари тасдиқланди.
Мавзуга оид
21:07 / 13.01.2026
Болага ота исмини фамилия сифатида беришга рухсат этилиши мумкин
09:00 / 28.12.2025
2026 йилги режалар, янги газ кони ва бюджетнинг ёпиқ муҳокамаси — ҳафта дайжести
13:29 / 25.12.2025
Депутатлар қонундан ташқари ишлатилган 41 трлн сўм харажатни “яширинча” тасдиқлаб берган
14:30 / 25.11.2025