Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳавонинг исиб кетиши коронавирусга таъсир қилмаслиги мумкин
Об-ҳаво шароитлари коронавируснинг тарқалишига таъсир қилмайди, деб ёзади Италиянинг Il Giornale нашри.
Фото: Getty Images
Вирусолог Роберто Буриони ҳавонинг исиб кетиши натижасида пандемия пасаяди деган тахминларга қўшилмади. Мутахассис фикрига кўра, вирусга қарши курашда давлатлар томонидан қабул қилинган чеклов чоралари самарали холос.
Унинг таъкидлашича, илиқ кунлар келиши билан барча респиратор касалликлар ҳақиқатдан ҳам камроқ юқади, ҳаводаги сўлак томчилари эса тезроқ буғланиб кетади. Аммо бу нарсаларнинг ҳозирги вазиятга алоқаси йўқ.
Қайд қилиш жоизки, Бикокка Милан университети, Рим университети III ва Кьети-Пескара университети олимлари ҳам шундай хулосага келишган. Улар Ухань, Ломбардия, Венетода COVID-19 билан хасталанган одамлар миқдорини таққослаб кўришган ва уларнинг сонини бу ҳудудлардаги об-ҳаво шароитига боғлиқлигини аниқлашмаган.
Италиялик олимлар инфекцияга қарши курашда илиқ об-ҳаво шароитининг фойда бериши ҳақидаги тахминни атипик пневмония билан таққослаш натижасида юзага келган деб ҳисоблашмоқда. 2002 йил охирида бошланган бу вируснинг эпидемияси 2003 йил ўрталарига келиб сўниб қолган эди. Мутахассислар фикрига кўра, ўша эпидемияни ҳозиргиси билан таққослаш ўринли эмас.
Ҳозирги вақтда коронавирус 170та мамлакатда аниқланди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, хасталанганлар сони 350 мингдан ошди. Шулардан 16 мингдан ортиғи вафот этди.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025