Ўзбекистон | 17:07 / 25.03.2020
56257
1 дақиқада ўқилади

Коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 56 нафарга етди

Инфекция хорижда бўлиб қайтган бемор билан мулоқотда бўлган яна бир нафар фуқарода аниқланган 

Айни пайтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 56 нафарни ташкил этмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, ушбу инфекция хорижда бўлиб қайтган бемор билан мулоқотда бўлган бир нафар фуқарода аниқланган.

Ўзбекистонда вирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни Париждан учиб келган фуқарода қайд этилган.

Кейинроқ Лондон, Истанбул, Дубай ва Москвадан келган авиарейслар йўловчиларида ва улар билан мулоқотда бўлганларда вирус аниқланди. 22 мартда улар қаторига Швейцарияда бўлиб қайтган бемор ҳам қўшилди.

Аввалроқ, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 55 нафарга етгани хабар берилганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид