Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрдаги эҳромлар мажмуаси дезинфекция қилина бошланди
Миср эҳромлари ёнидаги туристик жойларда коронавирусга қарши кураш доирасида дезинфекция ишлари бошланди.
Фото: EPA
Egypt Independent нашрининг ёзишича, эҳромларга кириш жойи, “кутиш зали”, рентген қурилмалари, ҳожатхоналар ва йўлкаларга антисептик аралашма билан ишлов берилган.
Шунингдек, Катта эҳром олдидаги ёғоч йўллар ҳам дезинфекция қилинган.

Мисрнинг туризм ва қадимийликлар вазирлиги 21 март куни мамлакатдаги барча археологик объектлар ва музейлар 23-31 март кунларига ёпилишини эълон қилган.
Бу орада 19 мартдан 31 мартгача тўхтатилиши режалаштирилган парвозлар 15 апрелгача тўхтатилган.
Охирги маълумотларга кўра, Мисрда коронавирусга чалинганлар сони 442 нафарни, вафот этганлар сони эса 21 нафарни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
10:21 / 26.02.2026
Мисрда вафот этган ўзбекистонлик фуқаронинг жасади ватанга қайтарилди
12:40 / 24.02.2026
Мисрлик талабаларни Қорақалпоғистон ОТМга жалб этиш таклиф қилинди
19:17 / 15.02.2026
Миср компанияси Жиззахда иккита шакар заводи қуради
15:28 / 03.02.2026