Ўзбекистон | 17:04 / 25.03.2020
27514
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда АИ-92 маркали бензиннинг нархи 200 сўмга пасайди

Бошқа маркадаги бензин маҳсулотлари ва дизель ёқилғисининг нархлари ҳам босқичма-босқич камайтириб борилади.

Фото: KUN.UZ

“Ўзбекнефтгаз” АЖ UNG миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида АИ-92 маркали бензин ва Европа стандартларига жавоб берувчи дизель ёқилғиси сотувини йўлга қўйган, деб хабар бермоқда “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати.

Билдирилишича, 2020 йилнинг 1 мартидан бошлаб ушбу АЁҚШлардаги дизель ёқилғисининг нархи пасайтирилган эди. Эртага, 26 март кунидан эътиборан эса, АИ-92 маркали бензиннинг нархи 6200 сўмдан 6000 сўмга камайтирилди.

“Истеъмолчиларга ишонч билан айтиш мумкинки, бошқа маркадаги бензин маҳсулотлари ва дизель ёқилғисининг нархлари ҳам босқичма-босқич камайтириб борилади.

“Ўзбекнефтгаз” аввало, истеъмолчиларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда, шунингдек, биржа савдоларида бензин сотиб олиш харажатлари камайгани муносабати билан бензиннинг нархини пасайтириб боради”, - дейилади маълумотда.

Нархлар масаласида таъкидланишича, “Ўзбекнефтгаз” ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи орқали сотиладиган дизель ёқилғисининг нархи хорижий компаниялар томонидан сотиладиган дизель ёқилғиси нархидан 9 фоиз, АИ-92 маркали бензин нархидан эса 16,6 фоизга арзон.

Бундан олдин, бензин нархи арзонлашиши кутилаётгани хабар берилганди.

Мавзуга оид