Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда хусусий клиникаларда коронавирус ташхиси қўйилмайди
Нурмат Отабеков хусусий клиникалар коронавирус ташхисини қўйиш учун жалб қилинмаганини маълум қилди.
Фото: Vitali Timkiv
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Cанитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков АОКАда ташкил этилган брифингда хусусий тиббиёт муассасалари коронавирусга қарши тестларни пуллик асосда амалга ошириши тўғрисидаги хабарга изоҳ берди.
«Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекциясига лаборатория усулида ташхис қўйиш бевосита вирусология лабораториялари томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистонда 16та вирусология лабораториялари мавжуд. Фақат Республика Санитария-эпидемология осойишталиги агентлиги, вилоятлар Санитария-эпидемологик осойишталик марказлари ва Вирусология илмий текшириш институти вирусология лабораторияларидагина ташхис қўйиш мумкин. Ҳозирги кунда коронавирус инфекцияси фақат ушбу муассасларида лаборатория усулида текширилади. Бу ишга хусусий тиббиёт муассаслари жалб қилинмаган», - дея Нурмат Отабековнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
15:30 / 12.12.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон юқори технологик диагностик лабораториялар тармоғини ташкил этмоқчи
09:21 / 22.11.2025
Тошкентда ҳаво ифлосланишини аниқлаш учун махсус мобил лабораториялар жалб этилди
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
08:34 / 05.09.2025