Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХХ ходимлари хайрли акцияга қўшилди
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ихтиёрий равишда ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига ўтказди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Айни мураккаб вазиятда ўзбек халқига хос бўлган баҳамжиҳатлик ва саховатпешалик коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида ташкил этилган «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига келиб тушаётган беминнат маблағларда намоён бўлмоқда.
Ўз навбатида, мазкур хайрли ишга Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳам ҳиссаларини қўшиб, ихтиёрий равишда ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини ушбу фондга беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб беришди.
Жаҳон ҳамжамияти учун жиддий муаммога айланган CОВИД-19 пандемиясига қарши Ўзбекистонда ҳам қатъий чора-тадбирлар кўрилмоқда. Хусусан, республика аҳолисини ушбу хавфдан ҳимоя қилиш, уни иқтисодиёт тармоқларига бўладиган салбий таъсирини юмшатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси президентининг фармони қабул қилинган.
Шунингдек, дунёда жиддий эпидемиологик вазият юзага келиши асносида хорижий давлатларда қолаётган Ўзбекистон фуқаролари босқичма-босқич ватанимизга олиб келиниб, уларга зарур тиббий хизматлар кўрсатилмоқда.
Мавзуга оид
13:16 / 22.01.2026
Тошкентда “закладка” билан боғлиқ ҳолат: катта миқдорда гиёҳванд моддалар мусодара қилинди
18:16 / 21.01.2026
Эрдўған Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва куч тузилмалари раҳбарларини қабул қилди
08:39 / 06.01.2026
Қўқон ва Фарғонада “опий” ва “гашиш”нинг катта партиялари мусодара қилинди
14:08 / 28.12.2025