Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Карантин даврида эмлаш тақвимида ўзгариш бўлмайди — Отабеков
Давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков карантин даврида эмлаш (вакцина) тақвимида ўзгариш бўлмаслигини маълум қилди.
«Бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши эмланиш — бу хасталикларга нисбатан турғун иммунитет ҳосил бўлишини таъминлайди. Шу боис қатъий эмлаш тақвимига кўра иш тутиш, эмлаш оралиғини бузмаслик керак», дея Нурмат Отабековнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Бош санитария инспектори болаларни эмлаш тадбири ўтказилиши учун тиббиёт муассасасида керакли чоралар кўрилиши лозимлигини қайд этди.
Эмлаш муолажаси олиб бориладиган биринчи бўғин тиббиёт муассаси — оилавий поликлиника, қишлоқ врачлик пунктида одамларнинг тўпланиб қолмаслиги, гавжумлик ҳосил бўлмаслиги учун муассаса раҳбарияти керакли чораларни кўриши шарт», дея таъкидлади у.
Мавзуга оид
10:56 / 28.09.2025
Шифохоналарда 182 нафар бола қолмоқда — Нурмат Отабеков Тошкент вилоятидаги ҳолат ҳақида
11:29 / 27.09.2025
«694 нафар бола шифохонада қолмоқда, уларнинг 421 нафарига бугун жавоб берилади» – Нурмат Отабеков
15:00 / 10.06.2025
Ўзбекистонда болалар орасида Коксаки вируси авж олаётгани ҳақидаги хабарлар асоссиз – ССВ
11:25 / 30.05.2025