Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Huawei беҳурматлик сабабли Европа давлатларига ёрдамини қайтариб олди
Хитойнинг Huawei компанияси Европа иттифоқига ёрдам сифатида юборган тиббий ниқобларни қайтариб олишга қарор қилди. Бунга Европа иттифоқида ушбу ёрдамга беҳурматлик қилингани сабаб бўлган.
Фото: iStock
Хитой компанияси Испанияга 1 млн дона, Нидерландияга 800 минг дона ниқоб жўнатган.
Компаниянинг ўз ёрдамини қайтариб олишига Европа иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель эҳтиётсизлик қилиб, Huawei ёрдамини “сахийлик сиёсати” ҳамда шунчаки пиар-кампания деб атагани сабаб бўлган.
Huawei раҳбарияти бундай “миннатдорлик”ка ўз муносабатини куттириб қўймаган. Компанияда таъкидланишича, у сиёсатбозликка ҳеч қандай алоқаси бўлишни истамайди ва Европага ёрдамини тўхтатади.
“Биз бу ерда, Европада ниқоблар донорлиги дастуримизга чек қўямиз”, деб айтган компания вакили.
Мавзуга оид
21:30 / 22.02.2026
Huawei феврал охирида глобал тақдимот ўтказади
20:42 / 21.02.2026
АҚШ ҳарбий самолётлари Европа ва Арабистондаги базалар орасида мунтазам қатнамоқда – ОАВ
15:22 / 21.02.2026
Европа Украина ёрдамида дронларга қарши арзон ҳимоя тизимини яратади
14:28 / 20.02.2026