Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда яна 9 кишида коронавирус аниқланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 9 кишида коронавирус инфекцияси аниқлангани тўғрисида маълумот берди.
Эндиликда Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 167тани ташкил этмоқда.
Ўзбекистонда коронавируснинг илк бемори 15 март куни қайд этилганди. Шу вақтгача беморларнинг 7 нафари тузалди, икки киши вафот этди.
31 март куни Ўзбекистонда коронавирус беморлари сони 17 нафарга ошди.
Айни вақтгача Тошкент шаҳридан ташқари Фарғона, Наманган, Андижон, Хоразм, Бухоро, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида ҳам коронавирус ташхиси қўйилган беморлар даволанмоқда.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025