20:07 / 05.04.2020
14996

АҚШда янги атом сув ости кемаси фойдаланишга киритилди

АҚШ ҳарбий-денгиз флоти Виржиния синфидаги USS Delaware (SSN 791) атом сув ости кемасини фойдаланишга киритди. Кема сув усти кемаларини йўқ қилиш ва ҳудудларни миналаштириш учун мўлжалланган.

Фото: defencetalk.com

Бу ҳақда Navy Recognition нашри хабар берди. 

Сув ости кемаси Тинч океани ва АҚШ соҳиллари яқинида вазифаларни бажаради. USS Delaware кемаларга қарши кураш олиб бориш, сув усти кемаларини йўқ қилиш, ҳудудларни миналаштириш, разведка олиб бориш ҳамда ракета зарбалари беришга мўлжалланган. Режага кўра, кема флотга 2070-йилларгача хизмат қилиши керак.
 
Кема Huntington Ingalls Industries ва General Dynamics компаниялари томонидан қурилган. У 2008 йилда қурила бошланган ва 2018 йилда сувга туширилган. АҚШ флоти уни 2019 йил октябрда олган. USS Delaware АҚШ ҳарбий-денгиз флотининг Виржиния синфидаги 18-кемаси бўлди.
 
Коронавирус пандемияси сабабли кема тарихда биринчи марта тантанали маросимсиз хизматни ўташни бошлаган. Бироқ қўмондонлик оммавий тадбирлар ўтказилишига тақиқов олингандан кейин маросимни ўтказишни режалаштирмоқда.   

Top