Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 10:02 / 05.04.2020
108970
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 300га яқинлашди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 32 кишида коронавирус инфекцияси аниқлангани тўғрисида маълумот берди.
Эндиликда Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 300га яқинлашди.
«Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 298 нафарни ташкил этмоқда.
Охирги тасдиқланганларнинг ҳам барчаси стационар шароитида карантинга олинган фуқаролар орасидан аниқланган», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
- Ўзбекистонда коронавируснинг илк бемори 15 март куни қайд этилганди. Шу вақтгача беморларнинг 25 нафари тузалди, икки киши вафот этди.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025