Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чирчиқ шаҳридаги махсус карантин зонасида бўлиб турган аёл фарзандли бўлди
Ҳозирда она ва боланинг соғлиғи яхши, вазият малакали шифокорлар назоратида.
Чирчиқ шаҳридаги махсус карантин зонасида бўлиб турган Севара Дўстёрова фарзандли бўлди. Бу ҳақда Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
“2002 йилда туғилган Севара Дўстёрова 27 март куни Қозоғистон Республикасидан автобус орқали оила аъзолари билан келганлиги сабабли карантинга олинган эди.
Ҳомиладорлиги туфайли 12 апрель куни соат 22:00 лар атрофида тез ёрдам машинасида Тошкент вилояти Перинатал марказига жойлаштирилган. Эртасига соат 10:00 лар атрофида ўғил фарзандни дунёга келтирган”, дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, ҳозирда она ва боланинг соғлиғи яхши, вазият малакали шифокорлар назоратида.
Мавзуга оид
21:33 / 13.02.2026
Кремлда Путин билан учрашув олдидан амалдорлар учун карантин бекор қилинди – ОАВ
11:26 / 09.02.2026
Тошкентда боғчалардаги “карантин” ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:31 / 30.01.2026
ЖССТ Нипаҳ вируси хавфини паст баҳолади ва чеклов қўйишни тавсия қилмади
20:53 / 25.01.2026