Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода яна 4 бемор соғайди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бухоро вилоятида коронавирусга чалинганларнинг яна 4 нафари тўлиқ тузалгани тўғрисида маълум қилди.
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
«Юртимиз бўйлаб коронавирус инфекциясига чалинган беморларни самарали даволаш борасида минглаб тиббиёт ходимлари матонат билан меҳнат қилишмоқда.
Жумладан, аввал Бухоро вилоятидан 4 нафар коронавирусга чалинган бемор тузалганини хабар қилган эдик. Бугун вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан яна 4 нафар бемор фидойи ва жонкуяр шифокорлар саъй-ҳаракати туфайли бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Соғайганлардан (барчаси эркак) уч нафари (икки нафари Тошкент шаҳридан, бир нафари Самарқанд вилоятидан) чартер рейс орқали Туркиядан Бухорога келишган. Яна бир нафари эса қашқадарёлик бўлиб, чартер рейс орқали Россиядан Бухорога келган. Барчаси карантинда бўлишган ва коронавирус инфекцияси аниқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанишни бошлашган.
Беморларнинг тузалишларида, аввало, ушбу шифохона тиббиёт ходимларнинг даволаш муолажаларини халқаро стандартлар асосида, тўғри йўлга қўйганлари, шунингдек, пульмонология, кардиология, терапия, эндокринология каби ихтисослашган соҳа мутахассислари билан телемулоқот ўрнатгани қўл келаётир. Айни лаҳзада тузалган беморларимизнинг қувончи чексиз. Уларнинг табассуми, миннатдорлик сўзлари заҳматкаш тиббиёт ходимларининг меҳнатига энг юксак баҳодир», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Айни пайтга қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 89 нафарга етди.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025