Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВда янги лавозим тайинловлари амалга оширилди
Ички ишлар вазирлиги тизимида янги лавозим тайинловлари рўй берди
Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди.
ИИВ ахборот хизмати хабарига кўра, подполковник Мирзоқул Мавлонқулович Маматмусаев вазир ўринбосарининг бошқарув аппарати бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар М.Маматмусаев Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида хизмат қилган.
Подполковник Рустамжон Холмирзаевич Дўстматов Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Р.Дўстматов Тошкент вилояти ИИББ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида хизмат қилган.
Полковник Зоҳид Кушатович Мамадалиев Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар З.Мамадалиев Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида хизмат қилган.
Подполковник Фахриддин Умарович Раҳматов Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари -кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ф.Раҳматов Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари - кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Мавзуга оид
11:33 / 29.11.2025
ИИВ Қўриқлаш департаменти раҳбари тайинланди
11:30 / 29.11.2025
Қўриқлаш хизмати Миллий гвардиядан ИИВга ўтказилди
08:51 / 11.11.2025
"Проект": РФда юқори даражадаги давлат хизматчиларининг 76 фоизи ҳокимиятда қариндошларга эга
18:02 / 03.11.2025