Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга 15 нафар хитойлик шифокор ва тиббиёт мутахассиси келяпти
15 нафар хитойлик шифокор ва тиббиёт мутахассисларидан иборат гуруҳ коронавирус билан курашда ўзбек халқига ёрдам беради
Фото: Видеодан кадр
Бугун, 17 апрель куни хитойлик мутахассислар гуруҳи Ўзбекистонга йўл олди. Бу ҳақда Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.
Қайд этилишича, 15 нафар хитойлик шифокор ва тиббиёт мутахассисларидан иборат гуруҳ COVID-19 коронавируси билан курашда ўзбек халқига ёрдам беради.
Ўзбекистонга 15 нафар хитойлик шифокор ва тиббиёт мутахассиси келяптиЎзбекистонга 15 нафар хитойлик шифокор ва тиббиёт мутахассиси келяпти 👉 https://kun.uz/83111433
Posted by Kun.uz on Friday, April 17, 2020
Аввалроқ, Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков хитойлик шифокорларнинг Ўзбекистонга келиши ҳақида гапирганди.
Унинг сўзларига кўра, бу масалага бевосита президент эътибор қаратган. Бош вазир музокаралар олиб борган.
“Махсус самолётда хитойлик мутахассислар олиб келиниб, даволаниш усулларини кўриб чиқиш, бамаслаҳат кейинги чоралар режасини тузиш мўлжалланган”, - деганди Нурмат Отабеков Kun.uz’га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 17 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1380 нафарни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
13:38 / 19.01.2026
Хитой иқтисодиёти 2025 йилда 5 фоизга ўсди
23:16 / 17.01.2026
Венесуэла устидан назорат Трампни “нефт қироли”га айлантира оладими?
11:24 / 17.01.2026
Канада Хитой электромобилларига божларни кескин пасайтиради
13:52 / 15.01.2026