Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 800га яқинлашди
Ўзбекистонда яна 24 нафар бемор коронавирусдан соғайди. Бугун соғайиб реабилитацияга кузатилганлар сони 82 нафар бўлди, айни вақтгача тузалганларнинг жами сони 789 нафарга етди.
«Дунёда коронавирус пандемияси авж олган бир шароитда юртимизда эпидемиологик суриштирув ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида амалга оширилган зарур профилактик чора-тадбирлар ўз самарасини бермоқда. Эришилаётган муваффақиятларда коронавирус инфекциясига чалинган беморларни самарали даволашда қаҳрамонлик кўрсатаётган минглаб тиббиёт ходимларининг алоҳида ўрни бор.
Ушбу саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ, бугун шу соатларда яна тўртта: Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларидан 7 нафардан, Бухоро ва Андижон вилоятларидан эса 5 нафардан жами 24 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар буткул соғайди. Улар вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Kun.uz мухбири хабар беришича, Андижон вилоятида тузалганларнинг 3 нафари эркак, 2 нафари аёл кишилардир. Шундан 3 нафари вояга етмаган бўлиб, энг кичиги 2013 йилда туғилган.
Соғайганларнинг 2 нафари Андижон шаҳар, 1 нафари Андижон тумани ва 2 нафари Балиқчи туманидан. Бугунги кунга қадар вилоятда 152 нафар фуқаролар вирусга чалинган бўлиб, шундан 61 нафари буткул соғайди. Ҳозирда 91 нафар бемор даволанмоқда.
Бунгача бугун Бухоро вилоятида 50 нафар, Тошкент шаҳрида 8 бемор соғайгани хабар қилинганди. Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ 1869 ҳолат қайд этилган, беморларнинг 8 нафари вафот этган, 789 киши соғайган.
Мавзуга оид
14:37 / 27.12.2024
380 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди
09:37 / 27.12.2024
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Авазбек Эргашев вафот этди
16:13 / 20.12.2024
Йигирмага яқин болани 1,5 минг км масофага ташиётган учта Damas ушланди
16:54 / 19.12.2024