Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бир кунда 100 киши тузалди. Соғайганларнинг жами сони мингга яқинлашди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Андижон ва Сурхондарёда коронавирус беморларининг навбатдаги гуруҳлари соғайгани тўғрисида хабар берди.
«Бугун ҳам ўтган кунлардаги каби коронавирус инфекциясига чалинган кўплаб беморларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб соғайиб чиқишаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Барчамиз учун қувончли бўлган ушбу жараёнда шифокорларимизнинг ҳиссаси улкан эканини, яна бир бор, алоҳида эътироф этиш жоиз.
Айни шу соатларда Андижон вилоятида 27 нафар, Сурхондарё вилоятида 7 нафар, жами 34 нафар бемор буткул соғайди. Улар вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Эндиликда дарддан фориғ бўлганлар Андижонда 88 нафарни, Сурхондарёда эса 18 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Бунгача Фарғона вилоятида 7 нафар, Қашқадарё вилоятида 1 нафар, Бухоро вилоятида 9 нафар, Тошкент шаҳрида эса учта тиббиёт муассасасида жами 49 нафар реабилитацияга кузатилгани тўғрисида маълум қилинганди.
Шу тариқ, бугуннинг ўзида 100 нафар бемор тузалиб, айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 992 нафарга етди.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025