Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари ўзгаришсиз қолди
Ўзбекистонда сўнгги тўққиз соат давомида коронавирус инфекцияси юқтирилган янги ҳолат аниқланмади ва 28 апрель соат 23:00 ҳолатига касалланганлар сони 1939 кишини ташкил қилмоқда.
«Сўнгги 9 соат давомида коронавирус инфекцияси қайд этилмаган ҳолда, бугун 100 нафар бемор ушбу касалликдан бутунлай соғайди. Шу тариқа коронавирусдан соғайганлар сони 992 нафарни ташкил этди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Қайд этиш керакки, сўнгги кунларда касалликдан тузалганлар сони касалликка чалинганлар сонидан кўп бўлмоқда.
27 апрель куни 35 кишида вирус аниқланди ва 103 киши соғайди. Бугун эса 35 кишида вирус аниқланди, 100 киши тузалди.
Вирус тарқалиши бошлангандан буён 992 киши соғайди, 8 киши вафот этди, айни вақтда 939 киши шифохоналарда қолмоқда. Яъни, Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони касалликдан даволанаётганлар сонидан ошиб кетди.
Беморларнинг соғайиш даражаси бўйича энг яхши кўрсаткич Бухорода қайд этилмоқда, ҳозирча фақат Сирдарё вилоятидаги беморлар орасида соғайганлар йўқ.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025