Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пандемия сабабли 195 млн киши ишсиз қолиши мумкин - БМТ
Коронавирус пандемияси сабабли 2020 йилнинг 2-чорагидаёқ 195 млн киши ўз ишини йўқотиши мумкин. Бу ҳақда БМТнинг пандемиядан кейин давлатлар иқтисодиётини тиклаш бўйича чоралар “йўл харитаси”да айтилган.
Фото: Nick Oxford / Reuters
“Коронавирус инқирози жаҳон иқтисодиётини ишсизлик ва ночорликнинг тарихий даражаси билан рецессияга чўмдирмоқда”, деб таъкидлаб ўтишган БМТ мутахассислари.
Инқироздан кичик ва ўрта корхоналар, қишлоқ хўжалиги ишчилари, ўзини иш билан таъминлаганлар, қочқинлар ва меҳнат мигрантлари энг кўп жабр кўриши мумкин.
БМТда таъкидланишича, инқирознинг эркаклар ва аёлларга таъсири ҳам турлича бўлади. “Аввалроқ ҳам мавжуд бўлган гендер тенгсизлиги ҳисобига аёллар иқтисодиёт тикланиши вақтида янги иш қидиришда ёки тадбиркорлик имкониятларидан фойдаланишга уринишда қийинчиликларга дуч келишлари мумкин”, дейилган ҳужжатда.
Охирги маълумотларга кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 3 млндан ошди. Дунёнинг деярли барча давлатларида карантин чоралари киритилган. Бироқ чекловлар ортида кичик бизнес, хусусий тадбиркорлар касодга учрамоқда. Кўплаб ишчилар мажбурий таътилга жўнатилмоқда ёки бўшатилмоқда.
Мавзуга оид
10:35 / 20.02.2026
БМТ Ғазо секторида этник тозалаш аломатлари борлигини билдирди
23:05 / 19.02.2026
Трамп «Тинчлик кенгаши» ёрдамида БМТ ролини кучайтириш режаларини эълон қилди
17:31 / 17.02.2026
БМТ: Россия зарбалари Украинадан қочқинларнинг янги тўлқинига сабаб бўлиши мумкин
08:51 / 17.02.2026