Ўзбекистон | 10:01 / 30.04.2020
49900
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2017 нафарга етди 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 15 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.

"2020 йил 30 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2017 нафарни ташкил қилмоқда", дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 29 апрель куни жами 63 нафар янги бемор аниқланди. 

Шу билан бирга, бир неча кундан бери касалликдан тузалганлар сони касалликка чалинганлар сонидан кўп бўлмоқда.

Вирус тарқалиши бошлангандан буён 1096 киши соғайди, 9 киши вафот этди. 

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид