Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирусга текширувчи тест тизимлари қанчалик сифатли?
Баъзи мамлакатларда Хитойдан етказиб берилаётган тест тизимларининг сифатсизлиги бўйича шикоятлар кузатилмоқда. Бизда Хитой тест тизимларининг сифати қандай текширилади?
Ушбу савол бўйича 4 май куни ўтказилган брифингда давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков жавоб берди.
“Аввало республикада коронавирусга текшириш бўйича лаборатория таҳлили қандай ўтказилишига тўхталиб ўтсак.
Ўзбекистонда вирусологик лабораториялар аҳоли ўртасида коронавирус беморларини аниқлаш учун жойларда ишламоқда. Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги эса якуний натижани тасдиқлаш бўйича ишлайди. Яъни ҳудудлардаги лабораториялар мусбат натижага эга бўлган ёки коронавирусга гумон қилинган шубҳали тест натижаларини тасдиқлаш, аниқ ташхис қўйиш учун агентликка юборади.
Умуман олганда, тест тизимлари таъсирчанлиги ва ўзига хослигига кўра баҳоланади. Ўзбекистонда Хитой (2 хил тест тизими), Германия ва Россия тест тизимлари ишлатилади. Бу тестларнинг барчаси юқори таъсирчанликка эга ва ўзига хос”, дея Нурмат Отабековнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025