Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Банк секторининг асосий муаммолари маълум қилинди
Президент «2020–2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги фармонни имзолади.
Молия вазирлиги хабарига кўра, бугунги кунда банк секторининг асосий муаммолари қуйидагилардан иборат:
Давлат ресурсларига юқори боғлиқлик ва имтиёзли кредитларнинг юқори улуши - умумий портфелининг 60 фоиздан ортиқ;
Молиявий барқарорликнинг етарли эмаслиги - 2017-2019 йилларда юқори ликвидли активларнинг улуши 23 фоиздан 11 фоизгача камайди;
Хавфларнинг юқори концентрацияси - давлат иштироки мавжуд ҳар банкнинг топ-10 қарз олувчилари улушига умумий кредит портфелининг 36 фоизи тўғри келади;
Давлатнинг доминант ўрни - активларнинг 85 фоизи;
Молиявий хизматларнинг паст даражадаги мавжудлиги - кредитларнинг фақат 19 фоизи жисмоний шахсларга тўғри келади (дунёда - 40 фоиз).

Билдирилишича, стратегия 4та асосий вазифани ҳал қилиш имконини беради. Булар:
Банк тизими самарадорлигини ошириш;
Унинг молиявий барқарорлигини таъминлаш;
Секторда давлат улушини камайтириш;
Хизматлар кўлами ва сифатини яхшилаш.
Мавзуга оид
08:38 / 25.12.2025
Ижтимоий хавфли аҳволдаги болалар белгиланган таълим муассасасига имтиҳонсиз қабул қилинади
08:53 / 24.12.2025
Паспорт назоратида божхонага хабардор қилиш тартиби жорий этилади
08:48 / 24.12.2025
Сертификатлашда енгиллик: 2026 йилдан айрим мажбурий талаблар бекор қилинади
11:48 / 25.11.2025