Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2600дан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 16 кишида коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 13 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2612 нафарни ташкил қилмоқда. 16 нафар янги касалланиш ҳолатларининг 11 нафари хориждан келиб, карантинга олинган, қолган 5 нафари ҳам олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар орасидан аниқланди», дейилади вазирлик хабарида.
Сўнгги икки кунда янги касалланиш ҳолатлари сони тузалганлар сонидан кўп бўлмоқда. 12 май куни жами 61та янги ҳолат аниқланди ва 52 бемор тузалганди.
Бугун 65та янги ҳолат аниқланиб, 36 бемор тузалди, бир бемор вафот этди.
Шу вақтгача тузалганлар сони 2076 нафарни ташкил этмоқда, 11 киши вафот этган. Шифохоналарда 525 нафар бемор даволанмоқда ва уларнинг 12 нафари оғир аҳволда.
«Шифокорларимиз томонидан барча беморларга стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025