Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2620тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 8 кишида коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 14 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2620 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари хориждан келиб, карантинга олинган, қолган 4 нафари ҳам олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар орасидан аниқланди. Хориждан келиб, касалланиш қайд этилган фуқароларнинг 3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлса, 1 нафари эса Қозоғистондан келган.
Айни пайтда Ўзбекистонда 2076 киши коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 79 фоизни ташкил қилмоқда.
Шифохоналарда даволанаётган 533 нафар бемордан 11 нафари оғир аҳволда.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025