Жаҳон | 08:28 / 15.05.2020
14499
1 дақиқада ўқилади

Трамп коронавирус сабабли икки яқин дўстини йўқотганини сўзлаб берди

АҚШ президенти коронавирус сабабли 5 таниши вафот этганини ва бу “аянчли ҳол” эканини маълум қилди. 

Фото: REUTERS/Carlos Barria

Дональд Трампнинг таъкидлашича, унинг икки яқин дўсти коронавирусга чалингач ҳаётдан кўз юмган. АҚШ президенти бу ҳақда Пенсилвания штатида тиббий воситаларни тақсимлаш маркази ходимлари олдидаги нутқида сўзлади. 
 
“Мен 5 танишимни йўқотдим, улардан 2 нафари билан жуда қалин дўст эдик”, деб айтган Трамп.
 
Унинг таъкидлашича, грипп ёки шамоллашда одамлар одатда 2 кундан кейин ўзларини яхши ҳис қила бошлайдилар, бироқ коронавирус билан боғлиқ вазиятда дўстларининг аҳволи тобора оғирлашиб борган.
 
“Сиз улар ўзларини қандай ҳис қилаётганларини билиш учун 2 кундан кейин қўнғироқ қилсангиз, сизга “Сэр, улар комада”, деб жавоб қилишади”, деб айтган Трамп.

Бироқ АҚШ президентининг тан олишича, танишлари коронавирусга чалинишгача ҳам соғлиқларида муаммоларга эга бўлганлар.    

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид