Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда табиий монополия субъектлари рўйхати эълон қилинди
Табиий монополия субъектларининг давлат реестрида 11 турдаги товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича 136 та хўжалик юритувчи субъект рўйхатга олинган.
Фото: Shutterstock
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси табиий монополия субъектларининг давлат реестридаги корхоналар рўйхатини эълон қилди.
2020 йил 1 апрель ҳолатига табиий монополия субъектларининг давлат реестрида 11 турдаги товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича 136 та хўжалик юритувчи субъект рўйхатга олинган.
Реестрнинг республика бўлимига «Ургенчтрансгаз» УК, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Mахсусэнергогаз» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Ўзбекистон почтаси» АЖ, «Туямуюн-Нукус минтақалараро сув қувуридан фойдаланиш бошқармаси» ДУК, «Туямуюн-Ургенч минтақалараро сув қувуридан фойдаланиш бошқармаси» ДУК, «Дамхўжа минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш бошқармаси» ДУК, «Тошкент вилояти Чимган-Чорбоғ рекрацион ҳудудий минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш бошқармаси» ДУК, «Ўзаэронавигация» ДУК кирган.
Реестрнинг Тошкент шаҳри ҳудудий бўлими рўйхатидан «Tошисиққуввати» ДУК, Tошкент темир йўл муҳандислари институти, «Tошкент минтақавий темир йўл узели» УК, «Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти» ДУК, «Тошкент механика заводи» АЖ, «Зенит» МЧЖ, «Файз» МЧЖ, «Тошкентдонмаҳсулотлари» АЖ, «Tошкент иссиқлик маркази» ДУК, «Подьемник» АЖ, «Ўзэлектроаппарат-Электрошелд» МЧЖ, «SOUTH-WEST TERMINAL» МЧЖ, «ATM LOGISTIK» МЧЖ, «Сувсоз» ДУК, «Tошкент сув таъминоти» УК, «ROSINFORMSERVIS» ШК ва «Тошкент девор панеллари заводи» МЧЖ жой олган.
Мавзуга оид
15:05 / 01.12.2025
Темирйўллари тизимида монополия тугатиладими?
15:51 / 27.10.2025
Марказий банк савдодаги тариф ва нотариф чекловларни камайтиришга чақирди
14:17 / 07.10.2025
“Юксалиш” ҳаракати: Божлар ёрдамида монополия яратмаслик керак
09:31 / 19.09.2025