Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2020 йил учун давлат бюджетига қандай ўзгартиришлар киритилди?
Қонун билан коронавирус пандемияси ва глобал инқироз даврида Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида бюджет харажатлари оптималлаштирилади.
Олий Мажлис Сенатининг тўртинчи ялпи мажлисида маъқулланган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун президент томонидан имзоланди.
Сенат Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Эркин Гадоевнинг ёзишича, янги Қонун коронавирус пандемияси ва глобал инқироз даврида Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда харажатларни оптималлаштириш мақсадларига хизмат қилади.
Республика бюджетидан фермер хўжаликлари томонидан ишлатиладиган электр энергияси қийматини қоплаш, адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун ҳақ тўлаш ҳамда нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига бериладиган субсидиялар маҳаллий бюджетлар орқали молиялаштириши белгиланаётганлиги сабабли Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига бериладиган бюджетлараро трансфертлар кўпайтирилмоқда.
Қонун билан коронавирус пандемияси ва глобал инқироз даврида Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида бюджет харажатлари оптималлаштирилади.
Мавзуга оид
19:07 / 13.01.2026
Ўзбекистонда суд қанчалик мустақил ва эркин? – фаоллар билан суҳбат
18:27 / 30.12.2025
Қозоғистонда ноанъанавий жинсий муносабатлар тарғиботини тақиқловчи қонун имзоланди
10:20 / 26.12.2025
2026 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонун қабул қилинди
19:50 / 19.12.2025