Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 3100га яқинлашмоқда
Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 42 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани тўғрисида хабар берди.
«2020 йил 23 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3078 нафарни ташкил қилмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси чет элдан келган фуқароларда аниқланган. Жумладан, 38 нафар Санкт-Петербургдан чартер рейс билан, 2 нафар Тожикистондан келган ва карантин марказига жойлаштирилган фуқароларда ҳамда 2 нафар Қозоғистон орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида инфекция қайд этилди», дейилади вазирлик хабарида.
22 май куни 69та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди, 85 киши тузалди.
Шу вақтгача 2492 киши коронавирусдан бутунлай соғайган. Ҳозирда шифохоналарда 573 нафар бемор даволанмоқда.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025