Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ва Самарқандда аҳоли орасида янги ҳолатлар аниқланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 11 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани тўғрисида хабар берди.
«Жорий йил 23 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3089 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Янги касалланиш ҳолатларининг иккитаси хориждан келганлар билан боғлиқ. Дубай-Тошкент йўналишидаги чартер рейсда келган 1 кишида ва Қозоғистон орқали Ўзбекистонга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида вирус аниқланган.
Яна 9 ҳолатда аҳоли орасида вирус қайд этилган, жумладан, 2 ҳолатда Тошкентда, 7 ҳолатда эса Самарқандда аҳоли орасидан аниқланди.
Бугун ҳозирча 53та янги зарарланиш ҳолати аниқланди ва 33 бемор соғайди.
Айни пайтда Ўзбекистонда 2525 нафар бемор коронавирусдан бутунлай соғайди. Ҳозирда шифохоналарда 551 нафар бемор даволанмоқда.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025