Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суданнинг собиқ президенти Умар ал-Баширдан 4 млрд доллар мусодара қилинди
Судан ҳукумати мамлакатнинг собиқ президенти Умар ал-Башир, унинг қариндошлари ва ёрдамчиларидан 4 млрд доллар мусодара қилди.
Бу ҳақда Суданнинг коррупцияга қарши курашиш комиссиясига таяниб “Ал-Арабия” телеканали хабар берди.
“Суданнинг собиқ президенти, унинг оиласи аъзолари ва сафдошлари эгалик қилган активлар ва турли компаниялардаги улушлар қиймати дастлабки баҳолашларимизга кўра, 3,5 млрддан 4 млрд долларгачани ташкил қилади”, деб маълум қилган комиссия вакили Салоҳ Манъа.
Суданни 30 йил бошқарган 76 ёшли Умар ал-Башир 2019 йил 11 апрелда давлат тўнтаруви оқибатида ҳокимиятдан четлатилганди. Армия парламентни тарқатиб юборган ва конституция амал қилишини тўхтатган ҳамда муваққат ҳарбий кенгаш ташкил этган. 2019 йил сентябрда мамлакатда янги ўтиш ҳукумати ташкил этилган. 2019 йил декабрда ал-Башир коррупциядаги айблов бўйича 2 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Мавзуга оид
14:52 / 08.12.2025
Суданда боғчага ҳужумдан сўнг ўнлаб болалар ҳалок бўлди
22:47 / 10.11.2025
Икки генерал уруши: «жаҳаннамга айланган» давлат ҳақида
16:04 / 04.11.2025
Судан инқирози: Миср, БАА, Саудия ва Россия манфаати тўқнашяптими?
16:32 / 31.10.2025